«Ravnaq-bank» ХАТБ томонидан 2018 йил 6 декабр куни миллий қомусимиз – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ислоҳотларнинг муҳим пойдевори ва унинг иқтисодиётимизни ривожланишидаги тутган ўрни” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинарда юридик фанлари номзоди, доцент Игорь Владимирович Кудрявцев бош маърузачи сифатида қатнашиб Конституциямизнинг асосий принциплари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари тўғрисида асосий тамойилларини тушунтириб, семинар қатнашчиларнинг саволларига мазмунли жавоб берди.
Manba:
ko‘rsatilmagan
/
Ko‘rishlar:
1673